Мавжуд муаммолар ва янги имкониятлар ўрганилди

Мавжуд муаммолар ва янги имкониятлар ўрганилди
View on original source
Category: Health
Share
Archive
Like
Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар самарасини фақат статистик кўрсаткичлар, қоғоз ёки электрон ҳисоботлар орқали эмас, балки жойлардаги реал ҳолат, тиббий муассасалар имкониятлари ва энг муҳими, аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати орқали баҳолаш мумкин. Сирдарё вилоятида бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда? Бирламчи ва ихтисослаштирилган тиббий хизматлар белгиланган талабларга қай даражада жавоб бермоқда? Мавжуд имкониятлардан қанчалик самарали фойдаланиляпти? Тизимдаги муаммоларни бартараф этиш учун яна қандай чоралар зарур? Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Одиловнинг Сирдарё вилоятига сафари давомида ана шу саволларга жойларда жавоб изланди. Ўрганишлар жараёнида тиббий муассасалар фаолияти, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати, мавжуд имкониятлар ва улардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Сафарнинг дастлабки манзили Сирдарё туманидаги 4-сон оилавий поликлиника бўлди. Бу ерда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш ҳолати, тиббиёт ходимлари учун яратилган шароитлар, беморларни қабул қилиш ва тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари билан танишилди. Маълумки, Сирдарё тумани Президент фармонига мувофиқ, соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш бўйича 15 та намунавий ҳудуд қаторига киритилган. Ҳудудда тиббий хизмат кўрсатишнинг янги модели босқичма-босқич жорий қилиниб, туман соғлиқни сақлаш бўлими ташкил этилган. Шунингдек, мавжуд бирламчи тиббиёт муассасалари оилавий поликлиникалар шаклига ўтказилиб, 4 та муассасага 2-тип, 11 тасига 1-тип оилавий поликлиника мақоми берилган. Бундан ташқари, 3 та оилавий поликлиника филиали фаолияти йўлга қўйилган. Бундай ўзгаришларнинг асосий мақсади — тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш, профилактикага устувор аҳамият қаратиш, касалликларни дастлабки босқичда аниқлаш ҳамда беморларни зарур ҳолларда ўз вақтида кейинги босқич тиббий ёрдамига йўналтиришдан иборат. Ўрганиш жараёнида касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, профилактик тадбирларни янада кучайтириш, аҳоли ўртасида тиббий кўрикларни самарали ташкил этиш, хавф омилларини барвақт аниқлаш ва диспансер назоратидаги беморлар билан ишлаш сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Вазир Элдор Одилов ҳамда Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Воҳид Худойқулов поликлиникадаги тиббий хизмат жараёнларини кўздан кечириб, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, замонавий ёндашувларни кучайтириш ва рақамли имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича масъулларга аниқ вазифаларни белгилаб берди. Сафар давомида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашув ҳам ўтказилди. Унда Сирдарёда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тиббий муассасаларнинг мавжуд салоҳияти, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати, тизимда ечимини кутаётган масалалар ва уларни бартараф этиш бўйича навбатдаги вазифалар муҳокама қилинди. Шундан сўнг вазир Гулистон шаҳридаги тиббиёт кластери фаолияти билан танишди. Кейин у бошқармаси бошлиғи Воҳид Худойқулов билан кластерда аҳолига кўрсатилаётган ихтисослаштирилган тиббий хизматлар, яратилган шароитлар ва мавжуд имкониятларни кўздан кечирди. 2021 йилда фойдаланишга топширилган мазкур мажмуа 4,67 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, 310 ўринга мўлжалланган. Бу ерда неврология, пульмонология, гематология, гемодиализ, эндокринология, умумий хирургия, кўз микрожарроҳлиги каби йўналишларни қамраб олган 16 та ихтисослаштирилган бўлим фаолият юритмоқда. Кластердаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, аҳолига кўрсатилаётган ихтисослаштирилган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш ва замонавий тиббий технологияларни амалиётга кенг жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, аҳолига мураккаб тиббий ёрдамни вилоятнинг ўзида сифатли кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида юқори технологик жарроҳлик амалиётларини йўлга қўйиш ва уларнинг турларини кўпайтириш бўйича вазифалар белгиланди. Бу эса беморларни республика миқёсидаги тиббий муассасаларга юбориш заруратини камайтириш, замонавий даволаш усулларини ҳудуднинг ўзида кенг қўллаш учун муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. Умуман, вазирнинг Сирдарё вилоятига сафари давомида тиббий муассасаларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада ошириш, профилактика ва эрта диагностика ишларини кучайтириш, замонавий тиббий технологияларни амалиётга кенг жорий этиш масалаларига устувор аҳамият қаратилди. Ғулом Примов, ЎзА мухбири

(0)Comments

 

A note on cookies

Newshunt uses essential cookies to keep you signed in and to remember your language and country, so the site works the way you expect. With your permission, we'd also like to use analytics cookies to understand how people use Newshunt and improve it over time.

Accepting only affects analytics. To learn more, view our Privacy Policy or Terms & Conditions.