Жумладан,
- 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва 8 000 гектар ер участкаси савдога чиқарилади;
- 85 та давлат иштирокидаги корхона тугатилади ёки қайта ташкил этилади;
- умумий қиймати 100 трлн сўмлик активлар савдога чиқиб, йил охиригача камида 14 трлн сўм тушум кутилмоқда;
➖ илгари сотилмаган 84 та объект 1 миллион сўмдан бошланадиган нархда қайта аукционга қўйилади.
Тадбиркорлар учун асосий енгилликлар:
- аванс тўлови 35% дан 15% гача пасайтирилди;- қолган сумма фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади. - 6 ой ичида тўлиқ тўлаган харидорга 25% чегирма (илгари — 1 ойда тўлаганга 14%);- 3 ойда 35% тўлаганга — 5 йилгача, 6 ойда 50% тўлаганга — 7 йилгача фоизсиз муддатли тўлов имконияти берилади.3 ой ичида сотилмаган активларга нарх босқичма-босқич пасайтирилади, «гибрид аукцион» механизми қўлланилади;
Ер участкалари энди тайёр техник шартлар ва рухсатномалар билан — «тайёр пакет» тарзида сотилади.
(0)Comments