Айниқса, автомобиль саноати иқтисодий алоқани ривожлантиришда муҳим йўналиш сифатида эътироф этилди. Ташриф давомида Пулев йирик автобус ва электромобиль ишлаб чиқарувчи 'King Long' корхонасида бўлиб, 4-даражали ўзи бошқариладиган тизимга эга электробуслар билан танишди. У компания раҳбариятини Болгариядаги саноат ҳудудларини бориб кўриш ҳамда юқори технология ва смарт-транспорт соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширишга таклиф этди.
Ялпи ҳудудий маҳсулоти 900 миллиард доллардан ошадиган Фуцзянь Хитойнинг энг жадал ривожланаётган, асосан экспортга йўналтирилган саноат марказларидан биридир.
Дарвоқе, Александр Пулев тез орада Пекинда ўтказиладиган Болгария билан Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия 19-йиғилишида ҳамраислик қилади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА
(0)Comments